ЕР САЙЁРАСИ – УМУМИЙ УЙИМИЗ САМОГА САЁҲАТ

САМОГА САЁҲАТ

Ўртада Қуёш бобо,
Атрофда сайёралар.
Сирли Само саҳнига,
Қилайлик саёҳатлар!

Мана иссиқ Меркурий,
Қуёшга энг яқин у.
Кундуз уйғоқ, самимий,
Тунда эса сокин у.

Зухро юлдуз – Венера,
Ёрқин ҳамда севимли.
Тупроғи бор деб айтган,
Улуғбек бобом асли.

Энг кўҳна сайёрадир,
Еру замин – онамиз.
Тоғлар, боғлар, дарёлар,
Элатлар ҳамхонамиз.

Пушти сайёра Марсда,
Кечда муз, кундуз иссиқ.
Шамол, бўрони жўшқин,
Ҳамон ҳаммага қизиқ.

Энг катта Юпитерни,
Муштарий деб атаймиз.
Суви бор, белбоғи бор,
Тез айланар, ёрқиндир.

Сатурннинг юзида бор,
Халқа-халқа белгилар.
Бисёр йўлдошлари бор,
Ҳар ким кўрмоқ орзулар.

Ураннинг узуклари,
Зеб беради доимо.
Пилдироқдек ёнбошлаб,
Тез айланар, тасанно.

Нептун совуқ, шамолли,
Боролмаймиз бекорга.
Бўрони ҳам суронли,
Энг кенжа у қаторда.

Мўъжизали фалакни,
Безар саккиз сайёра.
Аммо Ой ва Қуёшни,
Эслашим шарт бир бора.

Қуёш – кўкдаги чироқ,
Нуридир бизга малҳам.
Ердан улкан, мўйсафид,
Меҳрибон, дўстдир ҳар дам.

Оймомо – космос юзи,
Ернинг табиий йўлдоши.
Парвоз этиш орзуим,
Бўлай Ойнинг сирдоши.

Юлдуз митти бўлса ҳам,
Қуёшдан катта асли.
Ўз жойи бор мустаҳкам,
Осмон уларла нақшли.

Мана, дўстим телескоп,
Завқлан, гўзал коинот.
Илм ол, ихтиро топ,
Улар бўлади қанот

ЕР САЙЁРАСИ – УМУМИЙ УЙИМИЗ

Ўйин машғулотининг мақсадлари: таълимий: ер
сайёраси ҳақида умумий маълумот бериш, Она ернинг ҳар бир
қаричидан унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида тушунча
бериш;

ривожлантирувчи: болаларнинг шакл ҳақидаги
тасаввурларини бойитиш;

тарбиявий: она заминга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда
бўлиш, уни асраш заруриятини уқтириш.

Тарбиячи: -О, она сайёра, курраи қутлуғ,
Самодан сувратинг илк бора кўрдим. Ҳавойи
бир хаёл сеҳри эмас, йўқ, Фарзанд меҳри билан
мен боқиб турдим.

Ассалому алайкум, болажонлар) Бугунги ўйин машгулотимиз
Ер сайёраси – умумий уйимиз) деб номланади. Биз яшаётган, ҳар
куни қувнаб юрган Ер сайёрасидан ҳар биримиз қарздормиз.
Арчазор, ўрмонлар, боғлар, дарёлар буларнинг бари табиатнинг
буюк неъматидир. Табиат эса бизни ўраб турган атрофимиздаги
оламдир. Бу оламнинг ўзига хос жумбоклари, сир- синоатлари ҳар
қандай инсонни лол қолдиради. Табиатга дўст бўлсаккина, у бизга
дўст бўлади. Болалар, ҳозир эътиборингизни мана бу мониторга
қаратинглар.

(Мониторда иккита бола сувга ахлат ташлаб қочиб кетгани,
битта цизча музқаймоқ еб, унинг қогозини ерга улоқтиргани яна
бир одам хазонларни ёқиб юборгани кўрсатилади).

Тарбиячи: – Болалар, ушбу вокеаларга муносаба- тингизни
билмокчи эдим.

1- бола: – Бобом сувга нарса улоктириш энг катта гунох,
дёйдилар.
2- бола: – Ерга чикиндиларни ташлаш хам хунук иш.

Тарбиячи: – Болажонлар, ерда сув захираси чекланган.
Қайсидир мамлакатлар ҳатто ичимлик сувини сотиб олиб
истеъмол қилишади. Биз эса сувни исроф қиламиз, унга ахлат
ташлаймиз. Афсуски, она замин, ер сайёраси вақти келиб биздан
ўчини олмаса эди деб қўрқамиз. Айтинглар-чи, ҳозир кўрганингиз
қизалоқцек ҳамма ўз чиқиндисини ерга ташлайверса нима
бўлади»

3- бола: – Ҳаммаёқ ифлос бўлиб кетади.

Тарбиячи: – Ернинг тозалагини сақлаш фақатгина
фаррошлар ёки оналаримиз учун керак деб ўйлаганлар
янглишади. Ердаги чиқиндиларнинг ҳиди ҳавога тарқалади ва биз
ифлос ҳаводан нафас олсак, ўзимиз касалланишимиз мумкин. Шу
йўлдан ўтаётган йўловчилар ҳам чиқиндиларни кўриб кўнгли
хира тортади.

Тарбиячи: – Болажонлар, мана бу топишмоқнинг жавобини
айтсангиз, машгулотимизни давом эттирамиз.

Узун бўйли қиз кетди.

Тошга тегди тарқ этди,

Сирғалари ярқ этди)

4- бола: – Сув.

Тарбиячи: – Туппа-тугри. Болалар, ҳеч машинани
ювишганини кузатганмисиз? Бир машина ювилиши учун ҳаддан
ташқари кўп сув ишлатилади. Етмаганига сув ариққа оқизиб ҳам
қўйилади. Лекин бир кунимизни сувсиз тасаввур қила оламизми?

Болалар: – Йук.

Тарбиячи: – Сув яшнатувчидир, сув яратувчидир. Биз эса она
сайёрамиз неъмати сувни ҳам исроф киляпмиз,

беҳуда ишлатяпмиз. Агар ҳар биримиз ҳар куни 03-
оздан тежаб борсак ҳам анчагина сув захираси
тўпланади. Болажонлар, ер сайёрасидаги ажойиб
ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини қўрикхоналар ўзида
сақлаб боради. Айнан қўриқхоналар сабаб айрим
ҳайвонот дунёси ва ўсимликларнинг ноёб турлари
йўқолиб кетмаяпти. Энди айтинг-чи, бугунги
машғулотдан олган хулосангиз сифатида она сайёрани

5- бола: – Ҳовли ва кўчаларни ҳар куни
супураман.
6- бола: – Хазонларни ёқмайман.
7- бола: – Сувни бекорга ишлатмайман.
8- бола: = Дарахтларнинг шохларини синдирмайман

— Тарбиячи: – Баракалла, агар хар куни она
сайёрамизни шундай ардоқласак, у ҳам бизни ўз
чиройи билан хурсанд қилаверади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan